Microsoft асосчиси Билль Гейтс бойлигининг энг катта улуши Африкада қолади.
Бу ҳақда у Африка Иттифоқининг Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадаги штаб-квартирасида қилган чиқишида маълум қилди.
"Мен яқинда бойлигим келаси 20 йил ичида ўтказилишига ваъда бергандим. Бу маблағнинг асосий қисми Африкадаги муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш учун сарфланади", - деди Гейтс ва пул Билль ва Мелинда Гейтс жамғармаси орқали келишини қўшимча қилди.
Баҳорда у 2045 йилга келиб ушбу жамғарма турли лойиҳаларни молиялаштириш учун 200 миллиард доллар йўналтиришини эълон қилди.
Ҳозирда Билль Гейтс сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг шахсий бойлиги 175 миллиард долларга этади.