Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Microsoft асосчиси Билл Гейтс бойлигининг катта қисмини муҳтожларга ёрдам кўрсатишга йўналтиради

Microsoft асосчиси Билл Гейтс бойлигининг катта қисмини муҳтожларга ёрдам кўрсатишга йўналтиради

Америкалик миллиардер ва филантроп Билл Гейтс уч нафар фарзанди — Женнифер, Рори ва Фиби ҳозирги бойлигининг 1 фоиздан камроқ қисмини мерос сифатида олишларини маълум қилди. Forbes нашриинг маълум қилишича, Гейтснинг бойлиги 101 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.

«Фарзандларим ажойиб болалик ва таълимга эга бўлишди, лекин улар бойлигимнинг 1 фоиздан ҳам кам қисмини олишади, чунки мен бу улар учун яхшилик бўлмайди, деган қарор қелганман. Мен сулолалар яратишни истамайман. Мен улардан Microsoftʼни бошқаришни сўрамаяпман»,
— дейди Гейтс.

Билл Гейтс ўз бойлигининг катта қисми бошқаларга хизмат қилиши кераклигини маълум қилди. У 2000 йилда собиқ рафиқаси Мелинда билан Gates Foundation жамғармасига асос солган. Бугунги кунда у соғлиқни сақлаш, таълим ва қашшоқликни бартараф этиш билан шуғулланаётган дунёдаги энг йирик хусусий хайрия ташкилотларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 10:23 11.04.2025. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!