Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг шу йил 4 сентябрдаги даъвони таъминлаш мақсадида “Tesla” русумли автотранспорт воситасини хатлаш ва жарима майдончасига жойлаштириш тўғрисидаги ажрими Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими давлат ижрочиси Ю.Бозорованинг иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида давлат ижрочиси томонидан мазкур автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди ва суднинг ажрими ижроси таъминланди.