Алимент тўловлари фарзандлар манфаатларини таъминлашга хизмат қилганлиги сабабли, ҳар қандай шароитда ҳам қидирув чоралари кўрилади ва қонуний жавобгарлик таъминланади.
Мажбурий ижро бюросининг Пайариқ тумани бўлимида юритилган иш юзасидан, Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор М.Ж.дан ундирувчи Б.М. фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Маълум бўлишича,, қарздор ота узоқ вақтдан бери алимент тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли қарзи 53 миллион сўмдан ошган. Бундан ташқари, у номаълум жойда яшириниб юрган. Шу муносабат билан, бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан унга нисбатан қидирув чоралари кўрилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида, қидирувдаги шахс қўлга олинган ва кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун давлат ижрочисига топширилган.
Қидирувдаги шахс ўз фарзанди таъминотидан бош тортиб, қонунга хилоф равишда ҳаракат қилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-1-моддасига асосан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.