Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

МИБ: Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида Меморандум имзоланди

A A A
МИБ: Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида Меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистоннинг таклифига биноан Қирғиз Республикасининг Олий суди ҳузуридаги Суд департаменти (кейинги матнларда – Қирғиз Республикаси Суд департаменти) директори К.М.Капалов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф мақсади – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва  Қирғиз Республикаси Суд департаменти ўртасида икки томонлама муносабатларни яхшилаш, шунингдек икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасида устувор йўналишлар ва истиқболли ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокамасига қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, бу икки мамлакатларнинг тарихий узвий боғлиқлигини ҳамда ўзаро иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан алмашиниш ўсиб бораётганлигини ҳисобга олганда, Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган икки идоралар ўртасидаги фойдали ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.
Ташриф доирасида, Бош прокуратурада Қирғиз Республикаси Суд департаменти ва Бюро раҳбарлари ўртасида расмий музокаралар ўтказилди.  
Қирғиз Республикаси Суд департаменти ва Бюро ўртасида келгусида икки томонлама англашув ва ҳамкорлик қилишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланувчи Меморандум имзоланди. 
Меморандумда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутувчи, маълумот ва тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиб бориш, шунингдек суд қарорларининг мажбурий ижро қилиш масалалари юзасидан бевосита маслаҳатлашувларни ўрнатиш назарда тутилган.
Бош прокуратурада Мажбурий ижро бюроси фаолияти ва Ўзбекистон Республикасидаги суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси этиш тизимига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
Қирғиз Республикаси делегациясига Ўзбекистон Республикасининг мажбурий ижро тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. 
Шундан сўнг, Қирғиз Республикаси Суд департаменти делегацияси Бош прокуратура Академиясига ташриф буюрди.
Академияда икки давлатнинг вакиллари ўртасида “Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаcида мажбурий ижро тизими” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Қирғиз Республикаси Мажбурий ижро бюроси марказий маҳкамасига ҳам ташриф буюриб, қисқача Бюро фаолияти билан танишди.
Меҳмонларда айниқса, МИБ фаолиятига татбиқ этиб келинаётган ахборот-коммуникация технологиялар, бошқа идоралари билан ахборот алмашинуви, ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими, электрон савдо майдончаси орқали ижарага бериш механизмлари ва яратилаётган бошқа янгиликлар алоҳида қизиқиш туғдирди.
Шу боис, Қирғиз Республикаси делегацияси Ўзбекистон Респукбликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Е-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси ташриф буюрди.
Қирғиз Республикаси аъзолари Бюро томонидан охирги йилларда мажбурий ижро соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилаётган натижаларни юксак баҳолади.
Келгусида икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича самарали ҳамкорлик қилиш, шуниндек, хориж давлатлари ҳудудидаги қарздорлар ҳамда уларнинг мол-мулкларини ва даромад манбаларини қидириб топиш масалалари бўйича истиқболли ишларни амалга оширишни белгилаб олишди.


Бош прокуратура ҳузуридаги 
Мажбурий ижро бюроси

Киритилди: 18:05 15.11.2019. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!