Мажбурий ижро бюроси Мўйноқ туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2024-йил 21-ноябрь кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор корхонадан ундирувчи “WUDI HUAYI BIOLOGICAL TECHNOLOGI CО” МЧЖ фойдасига жами 92.737 АҚШ долларини ундириш белгиланган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, унга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатловга олинган ва аукцион савдоларига чиқарилган.
Ўтказилган аукцион савдоларида автомашина 82.083.000 сўмга сотилиб, қарздорликнинг қолган қисми қарздорнинг банк ҳисоб рақамидан ундирилган.
Ундирилган пул маблағлари жорий йилнинг 30-январь куни ундирувчига ўтказиб берилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.