Ижтимоий тармоқлар орқали айрим фуқаролар томонидан Бюронинг 1107 қисқа рақамли ишонч телефонига боғланишда муаммолар юзага келаётганлиги ҳақидаги хабар тарқатилди.
Яхши биламизки, Бюро органлари ташкил топган вақтдан буён фуқароларимизга янада қулайлик яратиш ҳамда мурожаатларни тезкорликда ҳал этиш юзасидан - Бюронинг мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази (Call Center) ташкил этилди.
Ўтган 5 йил давомида фуқароларимиздаги бўлган ишонч ва масофадан туриб суд ва бошқа орган ҳужжатларини ҳал этишдаги қулайлик сабаб келиб тушган 90 мингдан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.
Шунга қарамасдан, йилдан-йилга келиб тушаётган мурожаатларнинг сонини ортаётгани, ўз навбатида фуқароларда телеон орфали навбат кутиш жараёнлари ҳам юзага келаётгани рост гап.
Ҳозирда, Бюронинг мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази (Call Center) да 10 дан зиёд операторлар штати мавжуд.
Аммо, 4-5 нафар операорлар бошқа лавозимларга ўтганлиги ҳамда иш ҳажмининг оғирлиги сабабли, ишдан бўшаш ҳолатлари ҳам юзага келган.
Қолган 4-5 нафар операторлар имкон қадар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, тегишлилиги бўйича ҳал этиш чораларини кўришмоқда.
Оддийгина мисол, фуқаролар томонидан кунига ўртача 100 дан ортиқ мурожаатларни қабул қилишмоқда.
Бу каби камчиликларни бартараф этиш учун ҳозирда бўш бўлган операторлик шатталарни тўлдириш чорлари кўрилмоқда.
Шунингдек, фуқароларимиз ўз мурожаатларини Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларимиз орқали ҳам бемалол мурожаат қолдириш мумкин.
Қолдирилган рақам билан Call Center марказий операторлари боғланиб, уларнинг муролжаатларини зудлик билан қабул қилишади.