Россия матбуотининг хабар беришича, Москвада ишлаб юрган ёлланма ишчи Арастун Рустамов исмли шахс Аргентина ва Исландия ўртасида кечган баҳсда Мессининг жамоасига пул тиккан.
Россия пойтахтининг“Дубровка” метростанцияси яқинидаги Дубровка бозорида бир дўконни ижарага олиб, ишлаб юрган Рустамов етишмовчиликлар сабабли 300 минг рубл қарз бўлган. Бундан ташқари, букмекерлик конторида гаров ўйнаб, Аргентина ғалабасига 100 минг рубл тиккан. Жами 400 минг рубл қарз бўлиб қолган Рустамов охирги чора деб ўз жонига қасд қилишни мўлжаллаган. Хабарда айтилишича, аргентиналикларнинг нурсиз ўйинидан сўнг Рустамов арқон ушлаб кўчада кетаётганида танишлари изидан тушган ва ўз жонига қасд қилаётганида қутқариб қолишган.
Мазкур хабарда Лионель Месси пенальтидан гол ура олмаганига кўпроқ урғу берилган.