Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди

"Интер Майами" Лигалар кубоги 1/2 финалида "Орландо Сити" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсда "Орландо Сити" биринчи бўлим сўнгида Марио Пашаличнинг голи эвазига ҳисобни очди. Учрашувнинг 77-дақиқасида Лионель Месси ҳимоячи Давид Брекалонинг четлатилишидан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Учрашув якунида Месси Жорди Альбанинг узатмасидан сўнг дублга эришган бўлса, Луис Суареснинг узатмасидан сўнг Теласко Сеговия гол урди.

Финалда "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси" - "Сиэтл" учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.

Киритилди: 09:26 28.08.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!