Аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси Майамининг рамзий калитини Америка шаҳри мэри Фрэнсис Суареснинг қўлидан олди.
"Мен бу калитни сизнинг шаҳар учун қўшган ҳиссангиз учун топширмоқчиман. Шаҳримиз, мамлакатимиз ва жаҳон футболи учун қилган барча ишларингиз учун. Катта раҳмат," - деди мэр тантанали маросимда.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Яқинда томонлар ҳамкорликни 2028 йил декабрь ойи охиригача узайтирди.