Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Месси ва Ямал ўртасидаги баҳс қолдириладими? ФИФА ва УЕФА вазиятни кузатмоқда

Месси ва Ямал ўртасидаги баҳс қолдириладими? ФИФА ва УЕФА вазиятни кузатмоқда

Минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли Қатарда барча футбол мусобақалари тўхтатилди. Шу муносабат билан Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима баҳси бошқа муддатга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Таниқли журналист Гастон Эдулнинг хабар беришича, ҳозирда УЕФА, КОНМЕБОЛ ва ФИФА вазиятни кузатиб, кутиш позициясида туришибди. Бир неча кундан кейин улар Қатар ҳукумати билан биргаликда Финалиссима бўйича якуний қарорни қабул қилишади.

Аргентина ва Испания терма жамоалари ушбу совринни 27 март, жума куни ўзаро ўйнашлари керак эди. Финалиссимани Қатарда ўтказиш режалаштирилган.

2022 йил июнь ойида бўлиб ўтган аввалги Финалиссимада Аргентина терма жамоаси Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 23:51 01.03.2026. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!