«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг «Интер Майами»да бирга тўп суришини амалга ошиши мумкин бўлган воқеа деб ҳисоблайди.
«Агар буни барча томонлар — Месси, "Интер Майами" ва Роналдунинг ўзи истаса, демак, қандай муаммо бўлиши мумкин? Месси ва Роналдунинг бир жамоада ўйнаши — бу реаллик», — деди Канчельскис.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Месси Американинг «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда, Роналду эса Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоасида тўп сурмоқда. Аргентиналик юлдуз фаолияти давомида саккиз марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган бўлса, португалиялик ҳужумчида бу соврин бештани ташкил этади.