FIFPRO талқини бўйича йилнинг рамзий жамоасига номзодлар рўйхати эълон қилинди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Дунё бўйлаб фаолият юритаётган профессионал футболчилар овоз бериш орқали халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси — FIFPROнинг рамзий жамоаси учун ўз танловларини амалга оширмоқда.
Номзодлар орасида футбол тарихининг икки афсонаси — Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳам бор. Шунингдек, рўйхатдан Усмон Дембеле ва Витинья (ҳар иккиси ҳам ПСЖ), шунингдек, «Барселона» вундеркинди Ламин Ямал ҳам жой олган.
Овоз бериш натижалари 3 ноябрь куни эълон қилинади. Қизиқ жиҳати шундаки, барча танловлар фақат амалдаги профессионал футболчилар овозларига асосланади.