Барселона ҳужумчиси Лионель Месси шу пайтга қадар кўплаб голлар муаллифига айланган. Бош билан, пенальтидан, жарима зарбасидан голлар киритган, ҳужумларни голга айлантирган.
Лекин машғулот пайтида аргентиналик футболчи ўзи учун ноодатий гол урди. Таъкидлаш керакки, Месси катта эҳтимол билан ҳали шу пайтгача бундай гол киритмаган. У оёғини тўпга ўз вақтида ва бироз ноодатий ҳолатда қўйди, натижада ажойиб гол юзага келди.