Лионель Месси «Барселона»ни 2021 йилда тарк этган эди. Хайрлашув матбуот анжуманида аргентиналик юлдуз кўз ёшларини тия олмаганди, бироқ кўз ёшлар билан муаммони ҳал қилиб бўлмасди. Ўшанда «кўк-анорранглилар» молиявий қийинчиликлар сабабли Мессига янги шартнома таклиф қила олишмаган.
The Touchline нашрининг Marca’га таяниб хабар беришича, Месси келажакда «Барселона»га қайтишга 100 фоиз қарор қилган. Шу билан бирга, ҳозирча Лео жонажон клубига қайси ролда қайтишни исташи номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда Лионель Месси МЛСда «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган кузда Месси клуб билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирди.