Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Месси жаҳон чемпионатида жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича рекордни такрорлади

Месси жаҳон чемпионатида жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича рекордни такрорлади

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жаҳон чемпионатида узоқ масофадан йўлланган зарбалар билан гол уриш бўйича рекордчига етиб олди.

«Альбиселесте»нинг юлдуз футболчиси Жазоирга қарши учрашувнинг 17-дақиқасида жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Бу Месси учун фаолияти давомида мундиалларда узоқ масофадан киритилган бешинчи гол бўлди ва у бразилиялик Ривелинонинг рекордини такрорлади, дея хабар бермоқда Opta. Ушбу статистика 1966 йилдан буён юритиб келинади.

Умумий ҳисобда 38 ёшли аргентиналик ҳужумчининг ҳисобида жаҳон чемпионатларида урилган голлар сони 14 тага етди.

Киритилди: 09:41 17.06.2026. Ўқилди: 1018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!