ПСЖ футболчиси Лео Месси Инстаграмдаги обуначилари сони 300 миллиондан ошганидан кейин пост қолдирди.
"Биз 300 миллионмиз. Қўллаб-қувватлаётганингиз учун жудаям миннатдорман. Сизларни бағримга босиб қоламан", - деб ёзди аргентиналик футболчи.
Месси "Инстаграм"даги обуначилар бўйича (жисмоний шахслар ўртасида) учинчи ўринга чиқиб олди. Ундан олдинги ўринларда футболчи Криштиану Роналду (395 миллион) ва модель Кайли Женнер (306 миллион) бор.