Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Месси ҳуштаклар остида қолиб кетди

A A A
Месси ҳуштаклар остида қолиб кетди

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессини "Лион"га қарши баҳсда парижлик мухлислар яхши кутиб олмади.

Аргентиналик футболчи Кристоф Галтьенинг жамоасида асосий таркибга тушди ва диктор унинг фамилиясини айтиб, таништирганда парижлик мухлисларнинг бир қисми футболчига ҳуштакбозилик қилишди. Бироқ айрим мухлислар 35 ёшли футболчига қарсаклар билан муносабат билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси "ПСЖ" билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Сўнгги ҳафталарда оммавий ахборот воситаларида футболчининг яқин орада "Барселона"га қайтиши ҳақидаги хабарлар кўпроқ пайдо бўлди.

Киритилди: 15:29 03.04.2023. Ўқилди: 1783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!