Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Месси фаолиятини «Барса»да давом эттириши мумкин

Месси фаолиятини «Барса»да давом эттириши мумкин

Айни пайтда ижара асосида Саудиянинг «Неом СК» клубида ўйнаётган «Страсбург» вингери Райан Месси фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Маълум қилинишича, 18 ёшли Мессига «Барселона», «Бавария» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ шу билан бирга, «Страсбург»нинг шериги ҳисобланган «Челси» футболчини ўз жамоасига қўшиб олиш режасини тезлаштириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

«Кўклар» Мессини келажакдаги лойиҳанинг ажралмас қисми деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юборишни истамайди.

Бу мавсумда Месси барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этиб, 3 гол урди ва 1 ассист амалга оширди. Вингернинг «Страсбург» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 23:54 18.03.2026. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!