Лионел Месси «Реал»нинг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишини истамаган.
Мадрид клуби ўтган мавсумда финалда Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини мағлуб этиб (2:0), турнир ғолибига айланганди.
«Очиғи, биз Дортмундга мухлислик қилдик, мен «Барселона» фанатиман. Агар «Барса» финалга чиққанида, «Реал» мухлислари ҳам рақибни қўллаб-қувватлаган бўлишарди. Футболда шундай.
Болалигимдан «Барселона» мухлисиман, уни яхши кўраман. Ҳозир жамоани узоқдан қўллаб-қувватлайман ва умид қиламанки, биз Чемпионлар Лигасида зафар қучиш учун курашамиз, уни ютганимизга анча вақт бўлди.
«Барса» мухлиси сифатида «Реал»нинг ЕЧЛни ютишини истамайман», — деди ҳозирда «Интер Майами»да ўйнаётган «кўк-анорранглилар» афсонаси ESPN нашрига.