Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Месси "Барселона" дарвозасига гол урди

Месси "Барселона" дарвозасига гол урди

"Интер Майами" жамоаси мавсумолди ўртоқлик учрашувида Эквадорнинг "Барселона" клуби билан дуранг ўйнади (2:2).

Лионель Месси жорий йилдаги илк голини айнан шу баҳсда киритди — у учрашувнинг 31-дақиқасида ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида жамоалар яна бир мартадан гол алмашишди ("Майами" сафида Герман Бертераме ажралиб турди), 87-дақиқада эса эквадорликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Месси 58-дақиқада майдонни тарк этди — унинг ўрнига Луис Суарес тушди.

Кейинги шанба куни "Интер Майами" яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказади, 22 февраль куни эса МЛСнинг янги мавсуми 1-тури доирасида "Лос-Анжелес"га қарши баҳс бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 11:03. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!