Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Месси афсонавий Пелени ортда қолдирди

Месси афсонавий Пелени ортда қолдирди

«Интер Майами» ва Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси афсонавий футболчи Пеленинг рекордини янгилади.

Месси MLS чемпионати доирасида «Нью-Йорк Сити»га қарши ўйинда (3:2) жаримадан тўғридан-тўғри зарба орқали гол урди. Бу гол аргентиналик ҳужумчининг фаолиятидаги жаримадан киритилган 71-голи бўлди. Пеле эса ўз вақтида бундай 70 та гол урган.

Ушбу кўрсаткич бўйича ҳали ҳам етакчи — Жуниньо Пернамбукано бўлиб, у жаримадан 77 марта гол киритган. Рўйхатда учинчи ўринни «Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаб турибди — 64 та гол.

Жорий мавсумда Лионель Месси «Интер Майами» сафида 6 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди.

Киритилди: Бугун 12:08. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!