Мерц Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо можароси фонида Германия бозори Хитой маҳсулотлари билан тўлиб кетишининг олдини олмоқчи.
Германия аҳолиси ҳар куни Хитойдан 400 мингдан ортиқ жўнатма қабул қилмоқда.
"Биз бу вазиятни иложи борича тезроқ тартибга солишимиз лозим. Истеъмолчилар ҳуқуқлари, маҳсулот сифати ва хавфсизлиги кафолатланиши шарт. Европа комиссияси шошилинч чоралар кўриши зарур", – дея маълум қилди Германиянинг бўлажак канцлери Funke Mediengruppe нашрларига берган интервьюсида.
Фридрих Мерц, шунингдек, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Германия канцлери вазифасини бажарувчи Олаф Шолц АҚШ савдо президенти Доналд Трампнинг тарифлари сиёсатига Европаиттифоқининг жавобини ишлаб чиқиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
ХДИ раиси савдо можароси охир-оқибат ҳамма учун зарарли эканига ишонч билдирди. Мерцнинг фикрича, очиқ ва эркин трансатлантик савдо ҳудуди барча учун фаровонликни таъминлашнинг ягона йўлидир. "Бу масалада мен Илон Маскнинг фикрига қўшиламан: нол тарифлар ҳамма учун энг яхши ечим бўларди", – дея хулоса қилди Германиянинг бўлажак канцлери.