22 октябрдан 2025/2026-ўқув йили учун “Менинг мактабим” лойиҳасининг 1-босқичи старт олди.
Бу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 987 та мактаб иштирок этмоқда.
👉Рўйхат эълон қилинган.
“Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида ўқувчилар “Очиқ бюджет” портали орқали икки усулда ўз ғояларини илгари суришлари мумкин:
1️⃣ Автоматик тарзда — порталдагинамуналар орасидан маъқул лойиҳани танлаш орқали;
2️⃣ Мустақил равишда — мавжуд намуналарда йўқ, янги лойиҳани ўзлари шакллантириш орқали.