Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Мени зўрлашди", деб туҳмат қилган андижонлик келинчакка қандай жазо берилди?

"Мени зўрлашди", деб туҳмат қилган андижонлик келинчакка қандай жазо берилди?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2021 йил 13 май куни Андижон вилояти Андижон тумани «Қорақалпоқ» МФЙ ҳудудидаги Зарипак кўчасида жойлашган дала шийпонида беш нафар эркак 18 ёшли келинни зўрлагани ва жабрланувчи қонунбузарларга нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

"Мени зўрлашди", деб туҳмат қилган андижонлик келинчакка қандай жазо берилди?

Мазкур жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахслар ҳам дарҳол терговга жалб қилинди. Табиийки, бу воқеа халқимизнинг ғазаб ва нафратига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа кенг муҳокама қилинди. Бу орада баъзи фуқаролар ҳамда блогерлар ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган, асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотларни тарқатишди.

Айрим блогерлар мустақил равишда ўз суриштирув ишларини олиб боришди. Бу эса тергов ҳаракатларига халақит берди, холос. Аксарият фуқаролар келинчакни зўрлаган беш нафар эркакка жазо берилишини талаб қилишди. Айримлар эса айб келинчакнинг ўзида эканлигини айтишди.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг малакали терговчиси иш юритувига ўтказилган ва тергов гуруҳи тузилди. Тергов ҳаракатлари Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинди. Олий Мажлис Сенати ҳам бунга бефарқ қараб турмади. Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ҳам назоратга олинди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳолатни назоратига олиб, 5 ойлик келинчакнинг зўрланиши борасида расмий муносабат билдирди.

Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) моддаси бўйича олиб борилган тергов якунида етгач, кутилмаганда вазият 180 даражага ўзгариб кетди – ёш келинчак аслида зўрланмагани, ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида аёлни зўрлаган деб айтилган 5 нафар эркак воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида умуман бўлмаганликлари аниқланди. Хўш, келинчакни ёлғон гапиришга нима мажбур қилди? Ушбу воқеа қандай якун топди? Туҳмат қилган келинчакка нисбатан қандай чора кўрилди?

Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида “Zamon.uz” Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси билан боғланди. Берилган маълумотларга қараганда, хозирда аёлни ёлғон гапиришга нима мажбур қилгани сабаб ва тафсилотлари бўйича ҳамон тергов ҳаракатлари давом этаётганлиги, туҳмат қилгани ва ёлғон маълумот бергани учун чора кўриш масалалари кўриб чиқилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этяпти. Тез орада бу бўйича батафсил расмий баёнот берилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз:

Туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Туҳмат:

а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса;
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 139-моддаси.

Киритилди: 15:28 11.06.2021. Ўқилди: 17763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!