Мексиканинг Мерида шаҳри аҳолиси чигиртка босқинидан қўрқиб кетишди, улар ҳужумни Библиядаги огоҳлантириш деб ҳисоблашди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.
Машҳур сайёҳлик масканининг осмони миллионлаб ҳашаротлар билан қорайиб кетди. Шаҳарликлар буни табиий офатнинг аломати сифатида қабул қилишди.
"Бу дунёнинг охири. Тавба қилинг" - деди маҳаллий аҳолидан бири.
Расмийлар аллақачон ҳашаротларга қарши курашни эълон қилган. Мутахассисларнинг ишонтиришича, чигирткалар тўдаси Меридани икки кундан кейин тарк этади.