Мексиканинг Тамаулипас штатидаги Рейноса шаҳрида турли жойларда қуролланган одамлар ҳужум уюштирди. Натижада камида 14 киши ҳалок бўлди, деб ёзади Universal.
Хабарларга кўра, жиноятчилар бир неча машинада шаҳар атрофида ҳаракатланишган. Газетанинг ёзишича, битта одам ҳибсга олинган; у гаровга олинган икки кишини машина юкхонасида олиб юрган. Уч киши яраланди, деб ёзади газета.
Хавфсизлик кучлари қотилликни текширмоқда ва айбдорларни қидирмоқда.