Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мексикада автобус ҳалокатида 21 киши ҳалок бўлди

Мексикада автобус ҳалокатида 21 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда штат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Самуэл Агилар Пала Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Бугун эрталаб Куакнопалан-Оахака автомобиль йўлининг 31-километрида ЙТҲ содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 18 киши воқеа жойида, яна уч киши касалхонада вафот этган", — деб ёзади расмий.

Унинг қўшимча қилишича, бир неча киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Н+ телеканали хабарига кўра, юк машинаси, танкер ва йўловчи автобуси тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг танкер портлаб кетган ва автомобиль йўл қисмидаги ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган.

Киритилди: Бугун 06:11. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!