Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мексика Венесуэлага гуманитар ёрдам ортилган иккита кемани юборди

Мексика Венесуэлага гуманитар ёрдам ортилган иккита кемани юборди

Мексика ҳукумати зилзиладан жабр кўрган венесуэлаликлар учун иккита гуманитар ёрдам кемасини юборди.

Бу ҳақда Мексика Ташқи ишлар вазирлиги ва Ҳарбий-денгиз кучлари вазирлигининг қўшма баёнотида эълон қилинган.

"Президент Клаудия Шейнбаумнинг Венесуэла Республикасига гуманитар ёрдам етказиб бериш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ, Isla Holbox ва Huasteco логистика кемалари бугун тахминан 2003 кубометр озиқ-овқат билан жўнаб кетди", дейилади баёнотда.

Гуманитар ёрдам таркибига шиша сув, шахсий гигиена воситалари ва дори-дармонлар киради. Соатига 1000 литр қувватга эга тўртта сув тозалаш мосламаси ва уларнинг техник ходимлари ҳам Венесуэлага юборилди.

Денгиз саёҳати олти кун давом этиши кутилмоқда.

Шу ҳафта бошида Мексика Венесуэлага саккизта электр генераторини олиб кетаётган самолётни ҳам юборди.

Киритилди: 09:41 06.07.2026. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!