Мексика Мексика кўрфазининг номини "Америка" деб ўзгартирганлиги учун Google'ни судга берди.
Мексика расмийлари Google компаниясига қарши Google Maps хариталаш хизматида Мексика кўрфазининг номини “Америка кўрфази” деб ўзгартиргани учун судга мурожаат қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Клаудия Шейнбаум Мексикадаги Миллий саройда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Шейнбаумнинг таъкидлашича, Мексика ҳукумати аллақачон Google'га огоҳлантиришлар берган, аммо сўровлар эътиборсиз қолдирилган. "Google компаниясига қарши даъво аллақачон қўзғатилган ва биринчи суд қарори қабул қилинган. Биз у амалга ошишини кутамиз", - деди президент.
Мексика расмийларининг фикрича, Қўшма Штатлар бутун кўрфаз номини ўзгартиришга ҳақли эмас. "Қўшма Штатлар ўз ҳудудининг бир қисмини хоҳлаганича аташи мумкин, аммо Мексикага тегишли қисмнинг номини ўзгартириб бўлмайди", деб таъкидлади Шейнбаум.