Мексика ғарбида кичик шахсий самолёт қулаши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Халиско штати фуқаролик мудофааси хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"Якшанба куни тушдан кейин Мичоакан штатидаги Ла Парота қишлоғидан ҳавога кўтарилган Cessna 207 самолёти узоқ ўрмонли ҳудудга қулаб тушди”, — дейилади департамент саҳифасида.
Воқеа жойига етиб келган полиция еттита жасад топилгани ҳақида хабар берди. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмаган.
Самолётда бошқа одамлар йўқлигини тасдиқлаш учун қутқарувчилар ҳалигача самолёт қолдиқларини тозалашга муваффақ бўлмади.