Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Меҳнат инспекцияси: ўқитувчиларни аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб қилиш ноқонуний

Меҳнат инспекцияси: ўқитувчиларни аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб қилиш ноқонуний

Давлат меҳнат инспекцияси педагогларни касбий фаолиятига дахлсиз бўлмаган ишларга, жумладан аҳолини рўйхатга олиш, ҳудудларни ободонлаштириш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қатъиян тақиқланганини яна бир бор эслатди.

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 55-мактабда синф раҳбарларига ўқувчиларнинг ота-оналарини census.stat.uz орқали рўйхатдан ўтказиш топширилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан берилган расмий муносабатда мактаб жамоаси тўлиқ рўйхатдан ўтгани, аммо ўқитувчиларга ота-оналарни рўйхатга олиш бўйича ҳеч қандай мажбурий топшириқ берилмагани таъкидланди.
Инспекцияга кўра, бундай қонунбузилишлар учун жавобгарлик белгиланган. Агар шу каби ҳолатларни тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, уларни munosibmehnat.uz Telegram-боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига юбориш сўралган.

Киритилди: Бугун 16:33. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!