Рўйхат таъзияномалар, қабристонлар ва ҳарбий мемориаллардан олинган фотосуратлар, шунингдек, очиқ давлат реестрлари маълумотларини таҳлил қилиш асосида шакллантирилган.
Ҳалок бўлганларнинг энг катта қисмини ҳамон 82 224 нафар кўнгиллилар ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда тадқиқотчилар томонидан қайси тоифага мансублиги аниқланмаган жангчилар – 48 177 нафар, контрактчилар – 45 923 нафар, маҳбуслар – 25 367 нафар ва сафарбар қилинганлар – 18 955 нафарни ташкил этмоқда.
Журналистлар 2023 йилгача бўлган даврда ўзини "Донецк Халқ Ресбупликаси" ва "Луганск Халқ Ресбупликаси" деб атаган тузилмалар таркибида ҳалок бўлганларни ҳисобга олишмаган. 2023 йилнинг январидан бошлаб улар Россия бўлинмалари таркибида жанг қилаётган чет элликлар қаторига киритилган.
Бундан ташқари, ҳисоб-китобларга Шимолий Кореядан (КХДР) ҳалок бўлганлар киритилмаган. Мерос ишлари реестри маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатдики, 2022 йилнинг февралидан 2025 йилнинг охиригача Россия фуқароси бўлган 352 мингга яқин россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Чет эл фуқароларининг йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда, Россия томонидан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 367 мингдан 523 минг кишигача бўлган оралиқда бўлиши мумкин.
Украинанинг Ҳарбий асирлар билан муомала қилиш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи штабининг 2026 йил 30 март ҳолатига берган маълумотларига кўра, Россия армиясига 135 та давлатдан 27 мингдан ортиқ чет эллик ёлланган бўлиши мумкин. Британия Ҳукумат алоқа маркази директори Энн Кист-Батлер яқинда ўзининг биринчи оммавий маърузаси чоғида Россиянинг Украинага қарши урушдаги йўқотишлари 500 минг кишига яқинлашаётганини маълум қилди.
Оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, агар уларнинг таҳлиллари ҳалок бўлганлар умумий сонининг тахминан 45–65 фоизини қамраб олади деб ҳисоблайдиган экспертлар фикри инобатга олинса, ҳалок бўлган рус ҳарбийлари сонининг юқори чегараси 497 минг кишига етиши мумкин, бу эса Кист-Батлернинг баҳосига яқиндир.