Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мебель ва ёғочсозлик саноати ривожланиши учун қулай шароитлар яратилади

Мебель ва ёғочсозлик саноати ривожланиши учун қулай шароитлар яратилади

“Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-193-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2025–2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;

🔹 экспорт ҳажмини 100 млн АҚШ долларига етказиш;

🔹 соҳада 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.

✔️ 2029 йил 1 январгача Қарорда белгиланган мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланилади.

❇️ 2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган ЯТТларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

💸 2025 йил 1 августдан маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Киритилди: 09:44 29.05.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!