Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

МДҲ давлатлари орасида энг арзон нон қаерда?

A A A
МДҲ давлатлари орасида энг арзон нон қаерда?

Numbeo таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2024 йил 20 февраль ҳолатига кўра, Қозоғистонда 500 грамм оғирликдаги нон 0,5 доллар туради. Таққослаш учун: МДҲ давлатлари орасида нон Озарбайжонда 0,42 доллар, Ўзбекистонда 0,47 доллар, Россияда 0,51 доллар, Арманистонда 0,69 доллар туради.

Энг арзон нон Тунис ва Жазоирда (0,16 доллар), энг қиммати эса АҚШда (3,56 доллар) бўлган.

Дунёнинг йирик шаҳарлари орасида энг арзон нонни Тунисда (0,15 доллар), энг қимматини эса Бермуд оролидаги Гамилтонда (8,26 доллар) сотиб олиш мумкин.

Остона шаҳрида нон 0,51 доллар, Олмаотада 0,6 доллар.

МДҲ давлатлари пойтахтларида вазият шундай: Бишкекда нон 0,45 доллар, Бокуда 0,46 доллар, Кишинёвда 0,52 доллар, Тошкентда 0,54 доллар, Минскда 0,56 доллар, Москвада - 0,6 доллар.

Киритилди: 21:57 23.02.2024. Ўқилди: 2247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!