Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мбаппенинг отаси Зиданнинг Франция терма жамоасига келиши ҳақида гапирди

Мбаппенинг отаси Зиданнинг Франция терма жамоасига келиши ҳақида гапирди

Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи Килиан Мбаппенинг отаси Вильфрид Мбаппе Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимида Дидье Дешамнинг эҳтимолий ўринбосари ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Зидан мураббий сифатида жуда яхши эди. Агар Зинедин Франция терма жамоасининг янги устозига айланса, биз бундан жуда хурсанд бўламиз", — дея Мбаппенинг отаси сўзларидан иқтибос келтиради AS нашри.

Аввалроқ матбуотда Зидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоа бошқарувини Дешамдан қабул қилиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзининг мураббийлик фаолияти давомида "Зизу" фақат Мадриднинг "Реал" клубини бошқарган. Франциялик мутахассис қўл остида "қироллик клуби" кетма-кет уч марта УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 23:48 14.02.2026. Ўқилди: 1706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар