Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мбаппе ва бошқа футболчилар Зидан билан таҳлилга қолмади

Мбаппе ва бошқа футболчилар Зидан билан таҳлилга қолмади

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Туркияга қарши учрашувдан кейин шогирдлари билан ўйинни таҳлил қилишга улгурмагани хабар қилинди.

The Touchline нашри RMC Sport маълумотларига таяниб хабар беришича, франциялик футболчиларнинг бир қисми баҳс якунланиши билан стадионни тарк этган.

Хусусан, терма жамоа сардори Килиан Мбаппе финал ҳуштаги чалинганидан атиги 15 дақиқа ўтиб, маҳаллий вақт билан соат 22:53 да (Ўзбекистон вақти билан 16 ноябрь, 02:53) стадиондан чиқиб кетган.

Райан Шерки, Мало Гюсто ва Эдуардо Камавинга ҳам учрашувдан кейин кўп ушланмаган.

Манбага кўра, мазкур футболчиларни аэропортда хусусий самолётлар кутиб турган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Туркияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Зидан бошчилигидаги жамоа олтита учрашувда тўртта ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубият қайд этиб, 13 очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 17:48 16.11.2026. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар