Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе Испания ва Франциядаги ҳаётини солиштирди

Мбаппе Испания ва Франциядаги ҳаётини солиштирди

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испаниядаги ҳаёти ҳақида фикр билдирди ва бу мамлакатда ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини айтди.

Франциялик футболчининг таъкидлашича, Испания унга доим ёққан. Шунингдек, у бу ерда Францияга қараганда хотиржамлик ва шахсий ҳаёт учун имконият кўпроқ эканини қайд этди.

«Бу ерда ўзимни кун сайин яхшироқ ҳис қиляпман. Испания менга ҳар доим ёққан. Фақат дастлабки кунлар бироз қийин бўлган, чунки ўша пайтда ҳали ўз уйим йўқ эди.

Бу ерда Францияга қараганда анча кўпроқ хотиржамлик ва шахсий маконга эгаман», — деди Мбаппе.

«Реал»га ўтишидан аввал Мбаппе «Монако» ва «ПСЖ» клубларида тўп сурган.

Киритилди: 19:32 18.09.2026. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар