Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, мусобақани гол урмасдан тугатишга ҳам розилигини билдирди.
— Агар Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритса, аммо сиз бирорта ҳам гол урмасангиз-чи?
— Мен бунга ҳам рози бўламан. Ҳатто буни ўчмайдиган маркер билан имзолашга ҳам тайёрман! — деди Мбаппе. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026да Франция терма жамоаси Сенегал, Норвегия ва Ироқ терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар давом этади. Мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этмоқда ва улар тўрттадан жамоадан иборат 12 та гуруҳга бўлинган.