Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналду рекордини такрорлади

Мбаппе Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналду рекордини такрорлади

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-турида "Монако"га қарши ўйинда (6:1) дубль қайд этиб, португал юлдузи Криштиану Роналду қўйган ютуқни такрорлади.

Opta Sport маълумотига кўра, Мбаппе жорий мавсум Чемпионлар Лигасида 11 та гол урди — бу гуруҳ ёки умумий босқичдаги барча ўйинчилар орасида энг яхши натижа. Худди шунча гол Роналду томонидан 2015/2016 йилги мавсумда урилганди.

Қайд этиш жоизки, жорий мавсумда клуб даражасидаги барча турнирларда Мбаппе 26 ўйинда 30 гол уриб, 5 та голли узатиш муаллифи бўлди.

Киритилди: Бугун 11:10. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!