Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Франциялик ҳужумчи Ла Лига доирасида «Эспаньол»га қарши кечган якшанба кунги баҳсни жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Учрашув «қаймоқранглилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Навбатдаги турда, 10 май куни мадридликлар «Барселона»га қарши майдонга тушади.

«Килианнинг "Эл Класико"гача тикланишга улгуришини кузатамиз. Тиббий текширув натижаларига кўра, унинг соғайиши учун бироз кўпроқ вақт талаб этиладигандек кўринмоқда, аммо вазиятга қараймиз», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради «Madrid Zone».

Агар «кўк-анорранглилар» «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган навбатдаги баҳсда «Реал»га мағлуб бўлишмаса, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритишади.

Киритилди: Бугун 11:43. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!