Молдава президенти Майя Санду конституцияда мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишининг ортга қайтмас жараёнлигини кўрсатиш учун референдумдан фойдаланмоқчи эканини маълум қилди.
Аввалроқ, Санду парламентга фуқаролар мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ўз фикрларини билдириши учун референдум ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди. Ушбу референдум президентлик сайлови билан бир кунда ўтказилиши мумкин.