2022 йилда маймунчечак эпидемияси бошланганидан бери Испанияда 8104 та инфекция ҳолати қайд этилган, бу Европада рекорд даражада юқори, деб хабар бермоқда Europa Press мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб. Испания шаҳарлари орасида инфекциялар сони бўйича Мадрид (2 770 та ҳолат) ва Каталония (2 452 та ҳолат) етакчилик қилди.
Журналистларнинг қайд этишича , 2024 йилда қиролликда 8 август ҳолатига кўра 264 киши маймунчечак билан касалланган . Кўпинча инфекциялар ўртача 37 ёшда бўлган эркакларда учрайди. Европа давлатлари орасида биринчи учликни Испаниядан ташқари Франция ва Буюк Британия бўлишди.