23 апрель куни намойиш этилган америкалик қўшиқчи Майкл Жексон ҳақидаги "Майкл" биопис фильми бутун дунё бўйлаб 1 миллиард доллар даромад келтирди.
Бу Lionsgateнинг энг даромадли фильми ва барча даврларнинг энг кўп даромад келтирган биопис фильмига айланди.
Фильм АҚШ кинотеатрларида 371,8 миллион доллар ва хорижда яна 629,8 миллион доллар даромад келтирди. Фақатгина биринчи ҳафта охири Майкл Жексон ҳақидаги биопис 314 миллион доллар даромад келтирди. Такрорий намойишлар туфайли "Майкл" биопис фильмлари орасида дунё бўйлаб касса етакчисига айланди. У 2023 йилда 975 миллион доллар даромад келтирган "Оппенгеймер" ва илгари энг кўп даромад келтирган мусиқий биопис бўлган 2018 йилда "Bohemian Rhapsody" (911 миллион доллар) фильмларини ортда қолдирди.
"Майкл" фильмини ишлаб чиқарган Lionsgate Шимолий Америкада тарқатишни, Universal эса халқаро миқёсда намойишни амалга оширди. Машҳур қўшиқчи ҳақидаги биографик фильмдан олдин, Lionsgate фильмининг энг кўп даромад келтирган фильми 2013 йилда суратга олинган "Очлик ўйинлари: Оловни тутиш" (865 миллион доллар) бўлган.
Режиссор Антуан Фукуа 1 миллиард долларлик чегарадан ошиб кетиш "чуқур таъсирли" эканлигини айтди. "Бу ютуқ энг буюк санъаткорлардан бирини шарафлаш учун умумий тасаввур билан бирлашган барчага тегишли", деди у.
"Майкл" машҳур қўшиқчининг Jackson 5 дан Поп қироли мақомига қадар бўлган йўлини ҳикоя қилади. Майкл Жексон ролини унинг фильмдаги дебютида жияни Жафар Жексон ўйнайди.