"АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари, жумладан, Трампнинг маслаҳатчиси Майк Уолц шахсий Gmail аккаунтлари орқали давлат ишларини муҳокама қилган", деб ёзади The Washington Post ҳужжатлар ва манбаларга таяниб.
Нашрнинг қайд этишича, Gmail’нинг хавфсизлик даражаси Signal мессенжериникига нисбатан пастроқ ҳисобланади.
Уолцнинг катта ёрдамчиси Ямандаги ҳарбий можаро тафсилотлари – позициялар ва қуролланиш тизимларини яна муҳокама қилиш учун Google почтасидан бошқа ҳукумат агентликларидаги ҳамкасбларига хат ёзди. Унга жавоблар эса ҳуқумат почта аккаунтларидан келган. Шу билан бирга, ҳамкасблари унга ҳукумат аккаунтларидан жавоб беришган.
Майк Уолцнинг ўзи эса Gmail орқали иш жадвали ва бошқа расмий ҳужжатларни олган. Миллий хавфсизлик кенгаши ушбу маълумотни рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Трамп жамоаси Signal мессенжери орқали Яман ҳусийларига зарба беришни муҳокама қилигани сабабли жанжал юзага келганди. Уолцнинг хатолик билан The Atlantic нашр бош муҳарририни чатга таклиф қилгани бунга сабаб бўлган эди.