Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Май ойи учун 4,1 млн пенсия олувчига тўловлар тўлиқ молиялаштирилди

Май ойи учун 4,1 млн пенсия олувчига тўловлар тўлиқ молиялаштирилди

Ўзбекистонда 2025 йил май ойида пенсия тўловларини нақдсиз шаклда олувчиларга маблағлар тўлиқ молиялаштирилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Унга кўра, Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг май ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,1 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилган.

Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,5 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 84 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга пенсия пуллари 5 май кунидан бошлаб тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЕКМ) — 1 155 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 375 000 сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 428 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия — 834 000 сўм;
  • ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — 920 000 сўм;
  • меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — 920 000 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа — 745 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 745 000 сўм.
Киритилди: 19:23 05.05.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!