Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Маттеус – Месси "Олтин тўп"ни қўлга киритгани ҳақида: "Мен бу дунёни тушунмаяпман"

Маттеус – Месси "Олтин тўп"ни қўлга киритгани ҳақида: "Мен бу дунёни тушунмаяпман"

Aфсонавий немис футболчиси Лотар Маттеус 2021 йилги “Олтин тўп” ғолибига овоз бериш натижаларидан ҳафсаласи пир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соврин "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини 33 очкога ортда қолдирган "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этди.

"Мен Левандовскининг нега совринни қўлга киритмаганини тушуна олмаяпман. Месси ва бошқа номзодларни ҳурмат қиламан, аммо "Олтин тўп"га Робертдан кўра ҳеч ким лойиқ эмас эди. Икки йил эмас, фақат 2021 йилни ҳисобга олсак ҳам. Левандовски ҳамон энг зўр эди. У Герд Мюллернинг рекордини янгилади, барча турнирларда энг яхши тўпурарга айланди.Тўғрисини айтсам, шундай танловдан кейин мен бу дунёни тушунмай қолдим.

Месси Aмерика кубогини қўлга киритди, аммо "ПСЖ"да у бутунлай сўниб кетди. Бензема ажойиб йилни ўтказди, лекин "Реал" билан ҳеч нарса ютмади. Сўнгги бир неча ойда Салоҳ ажойиб ўйнади, аммо йил бошида у голларсиз узоқ вақт ўтказди. Жоржиньо, албатта, "Челси" ва Италия билан иккита жуда муҳим чемпионликни қўлга киритди, аммо у Левандовски каби машҳур эмас эди. Роналду эса барқарор ва ёрқин ўйнамади", - деди Маттеус.

Киритилди: 12:11 30.11.2021. Ўқилди: 6090 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!