Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Маскни жазолашмайди

Маскни жазолашмайди

Европа назорат органлари ҳозирча миллиардер Илон Маскка тегишли Х ижтимоий тармоғига 1 миллиард доллардан ортиқ жарима қўллаш имкониятини кўриб чиқмаяпти.

Бу ҳақда Европа комиссияси вакили Тома Рене маълум қилди.

"Комиссия 1 миллиард доллардан ортиқ жарима тайёрлаётгани ҳақидаги фикрлар нотўғри," - деди у Брюсселдаги матбуот анжуманида. Рененинг таъкидлашича, ЕК кун тартибида ижтимоий тармоққа нисбатан ўтказилган текширувларнинг биронтаси бўйича ҳам жарима солиш таклифлари йўқ.

ЕК вакили, шунингдек, Европа Иттифоқи бу масала юзасидан қандайдир қарор қабул қилишга тайёр бўлиши муддатларини аниқлаштирмади. "Албатта, биз бу ишларни ижобий, бироқ конструктив ва ишончли суръатда илгари суришга доимо интилганмиз. Ҳозирча аниқ муддатларни айта олмайман," - деди Рене.

Киритилди: 00:17 05.04.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!