Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Маскдан Трамга 45 миллион доллар ёрдам

Маскдан Трамга 45 миллион доллар ёрдам

Aмерикалик миллиардер Илон Маск АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга сайловолди кампанияси доирасида кенг кўламли молиявий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Маск ҳар ой 45 миллион доллар хайрия қилишга тайёр. Mаблағлар Аmerica PAC ташкилоти орқали амалга оширилади. Аввалроқ Bloomberg Маск ушбу ташкилотга яширинча катта миқдорда хайрия қилгани ҳақида хабар берган эди.

America PAC Трампнинг сайлов кампанияси билан бевосита боғлиқ эмас, лекин сайлов тарғиботи билан шуғулланади ва оммавий ахборот воситаларида махсус материалларни жойлаштиради. WSJ маълумотларига кўра, America PAC, шунингдек, ўзгарувчан штатларда сайловчиларни рўйхатга олади ва уларни муддатидан олдин овоз беришга кўндиради.

Bloomberg агентлигигининг қайд этишича, Маск АҚШнинг собиқ президентига электромобиллар ва криптовалюталар масалалари бўйича маслаҳатлар ҳам бериб туради.

Киритилди: 10:43 16.07.2024. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!