Америкалик тадбиркор Илон Маск уч ой ичида АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун сиёсий қўмитага қарийб 75 миллион доллар хайрия қилди.
Бу ҳақда Bloomberg АҚШ Федерал сайлов комиссиясининг (FEC) ҳисоботига таяниб ёзади.
Агентлик маълумотларига кўра, Маск Трампнинг сайловолди кампаниясининг катта қисмини молиялаштирмоқда.